Навоийда қоида бузмаган ҳайдовчига жарима ёзилди
Ҳолатга ИИБ ЙҲXБ изоҳ берди.

Навоий вилоятининг Кармана туманида юқори тезлиқда ҳаракатланиб, йўл қоидасини бузган бухоролик ҳайдовчининг жаримаси наманганлик ҳайдовчи номига ёзилди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, тезликни қайд этиш воситаси инсон омилисиз ишлаб автоматлаштирилган тарзда қарор чиқарганлиги сабабли давлат рақами 80 Н 200 АА бўлган Ласетти автомобили томонидан содир этилган қоидабузарлик учун 50 Н 200 АА автомашинасига расмийлаштирилган.
“Ҳолат қайта ўрганилиб, маъмурий баённома бекор қилинди. Жарима 80 Н 200 АА давлат рақам белгили автомашинага нисбатан расмийлаштирилди”, — дейилади хабарда.







