Самарқандда Матиз юк машинасига урилиб, автоҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган.

Самарқанд шаҳрида 3 октябрь куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 08:10 ларда Самарқанд шаҳрининг “Қир” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 40-километрида юз берган. Унда Матиз русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Матиз ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







