Тошкентдаги паркда кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
Ҳолатга экология бошқармаси изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Ғафур Ғулом” боғи ҳудудида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат тўғрисида фото хабар эълон қилинди. Ҳолат юзасидан шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Туман Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда боғ масъуллари иштирокида ҳолат жойига чиқиб атрофлича ўрганилган. Маълум бўлишича, юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдаги дарахт табиий омиллар таъсирида касалланиб қуриб қолганлиги боис тегишли хулоса ҳужжатлар расмийлаштирилган ва икки ой муқаддам кесилган.







