Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди
У финалда италиялик чемпионни мағлуб этди.

Тошкентда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида -90 кг вазн тоифасида Токио олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Бобонов финалда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони италиялик Кристиан Парлати устидан ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” аренада бўлиб ўтаётган чемпионат 13 октябрга қадар давом этади.







