Нигерия: сув тошқини қурбонлари сони 24 кишига етди
Табиий офат оқибатида 16 625 та уй вайрон бўлган, 1 620 та қишлоқлардаги ҳовли сув остида қолган.

Нигериянинг Кацина штатидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 24 кишига етди. Бу ҳақда Нигерия фавқулодда вазиятлар агентлиги (SEMA) матбуот котиби Умар Муҳаммад маълум қилди.
Нигерия ҳукумати тез орада жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами етказади.
Мамлакатда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари 500 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда 53 миллионга яқин аҳоли сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларда истиқомат қилади.







