Дзюдо бўйича Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпиони бўлди
Шу тариқа ўзбек дзюдосида тарихий натижа қайд этилди.

Тошкентда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Музаффарбек Тўрабоев иккинчи олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ўзи баҳс олиб борган барча рақибларини бирма-бир мағлуб этган Тўрабоев финалда Канада вакили Кайл Реесни таслим этди ҳамда -100 кг вазн янги жаҳон чемпионига айланди.
Натижада илк бор терма жамоа ўз тарихида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд давлат университети талабаси Давлат Бобонов -90 кг вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.







