Жаҳон

Янги Зеландия Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий этди

Рўйхатга кимлар ва нималар киритилган ?

Янги Зеландия Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий этди

 

Янги Зеландия Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга нисбатаб янги санкциялар жорий қилди. 

 

Мамлакат ТИВ томонидан эълон қилинган янгиланган рўйхатга

 

51 нафар тадбиркор, 24 нафар амалдор ва икки рус компанияси киритилган.

 

Ўз навбатида, Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Наная Махута, "Янги Зеландия билан алоқада бўлган" "Евраз Гроуп" директорлар кенгаши раиси Александр Абрамов ҳам санкциялар остида қолганини алоҳида таъкидлади.

 

Унинг сўзларига кўра, Абрамов ва унинг оила аъзоларига саёҳатга тақиқ қўйилади, уларнинг самолёт ва кемалари мамлакат ҳудудига кира олмайди.

 

“Бизнинг санкцияларимиздан мақсад Россияга босим ўтказиш, бегуноҳ одамларни жазолаш эмас”, — деди Махута.

 

Аввалроқ Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Янги Зеландия Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий этди | Zamon.uz