Наманганда 4 та машина ЙТҲга учради
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Бугун, 12-октябр куни Наманган шаҳрида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 14:05 ларда Наманган шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4Р-117 Тўрақўрғон–Наманган–Чортоқ–Кесканёр автомобил йўлининг 31-километрида юз берган. Lacetti автомашинаси қайрилиб олиш мақсадида тўхтаб турган вақтида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Labo, Damas ва Tracker автомашиналари орқасидан келиб урилиб, ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.







