Жаҳон

Путин: Биз ўзгалар фаровонлиги учун пул тўламаймиз

РФ етакчиси газ етказиб бериш масаласида гапирди.

Путин: Биз ўзгалар фаровонлиги учун пул тўламаймиз

 

Энергетика нархлари кескин ўсиши ортидан Евроиттифоқ 300 миллиард доллар йўқотади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир путни “Россия энергетика ҳафталиги”даги чиқишида маълум қилди.

 

“Агар нефтга боғлиқ бўлган узоқ муддатли шартномалар имзоланганда, бу йўқотишлардан қочиш имконияти бор эди. Спот бозорлари ва узоқ муддатли шартномалар орасидаги фарқ уч-тўрт баробар”, – деган у.

 

Россия етакчиси Москва томонидан ҳеч қандай чекловлар қўйилмаганини таъкидлади. У РФ доимо ўз мажбуриятларига риоя қилишини айтган. Ғарбни эса иккиюзламачиликда айблаган.

 

Шу билан бирга Путин энергетик ресурслар нархига чегара қўядиган давлатларга Россия ёқилғи етказиб бермаслигини қайд этган.

 

“Россия соғлом ақлга қарши иш қилмайди ва ўзгаларнинг фаровонлиги учун тўламайди”, – деб фикрини якунлаган президент.

 

Аввалроқ “Газпром” Австрия орқали газ етказиб беришни қайта тиклагани тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги филмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"