Россияда Instagram ва Facebook экстемистик иловалар рўйхатига тушди
Улар қаторида WhatsApp ҳам бор.

Россияда Meta корпорацияси террорист ва экстремистлар рўйхатига қўшилди. Бу ҳақда “Росфинмониторинг” департмент сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, Россия Бош прокуратурасининг Meta'ни “экстремистик ташкилот” деб топиш ҳақидаги талаби маъқулланган. Чунки компания Facebook ҳамда Instagram'да айрим мамлакатларнинг россиялик ҳарбийларга нисбатан таҳдидлари ва чорловларини ўчиришни рад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда жорий йил 4 мартда Facebook, 14 мартда эса Instagram тақиқланганди. Энди уларнинг қаторига WhatsApp иловаси ҳам қўшилди.







