25 миллиард доллар ва 30 йил
Алиев Қорабоғни миналардан тозалашга қанча пул зарурлигини очиқлади.

Қорабоғни миналардан тозалаш учун Озарбайжонга 30 йил ва 25 миллиард доллар керак. Бу ҳақда Илҳом Алиев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Остона саммитидаги чиқишида.
“Озарбайжон дунёдаги энг кўп миналаштирилган давлатлар қаторига киради. Дастлабки маълумотларга кўра, Арманистон [Қорабоғ] оккупацияси даврида 1 миллиондан ортиқ мина қўйган. Халқаро экспертлар фикрича, мина муаммосини ҳал этиш учун Озарбайжонга 30 йил ва 25 миллиард доллар керак”, – деган президент.
Бундан олдин Озарбайжон Қорабоғни тиклаш мақсадида 3 миллиард доллар ажратганди. Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Бокуга миналарни тозалаш учун 2 миллион доллар ажратганди.







