Нукусдаги тартибсизликда қўлга олинганлар озодликка чиқди
Бу бўйича Республика Жўқорғи Кенгеси илтимоснома киритган.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузилгани хабар қилинганди.
Комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган гумонланувчиларнинг иккинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилганди.
Амалга оширилган ишларнинг амалий натижаси сифатида 2022 йилнинг октябр ойида яна 38 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 16 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни ҳам 22 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида қўйиб юборилган эди.








