Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига таъзия билдирди
Аввалроқ мамлакатда кўмир кони портлаганди.

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.








