Жиззахда сигарет чеккан боланинг онаси жаримага тортилди
Ҳолат юзасидан вилоят ХТБ изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда Жиззах шаҳрида мактаб ўқувчи электрон сигарет чеккани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Ўрганишлар натижасида видеодаги бола Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласи яшовчи 2008 йилда туғилган, Жиззах шаҳар ХТБга қарашли 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси Н.Х. эканлиги аниқланган.
Ҳолат 15 октябр куни соат 13:00 ларда ўқувчи мактабдан уйига кетаётган вақтида мактаб тўғрисида жойлашган дўкон олдида тасвирга олинган. Боланинг таниши бўлган киберспорт билан шуғулланувчи Б.А. Н.Х.нинг электрон сегарет чекиб юрганлигини кўриб, ундан нима учун чекаяпсан, деб сўраган, лекин уни чекишга мажбурламаган ва унга ушбу холатни видео тасвирга олаётганлигини айтиб огоҳлантирган.
Ҳозирда вояга етмаган Н.Х.нинг онаси Қ.Ш.гa нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилган








