Косонда Спарк иштирокидаги ЙТҲ ўлим билан тугади
Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Бугун, 16-октябр куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Автоҳалокат соат 02:30 ларда А-380 Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнау автомобил йўлининг Косон тумани “Оброн” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида юз берган. Ҳайдовчи Т.Б. Спарк русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Т.Б. ҳодиса жойида, унинг йўловчиси У.В. эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.








