Самарқандда автобус кондукторлари йўловчи талашиб, муштлашди
Ҳолатга вилоят ИИБ изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида йўналишли автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Ҳолат 10 октябрь куни соат 16:30 да Самарқанд шаҳрининг Дахбед–Рудакий кўчалари кесишмасида юз берган. Йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж., 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори билан йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолиб, жанжал юзага келган.
Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳатлари етказган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








