Ўзбекистон

Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди

Унда 30 нафар хорижий экспертлар қатнашди.

Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди

 

14-15 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) кўмагида “Озиқ-овқат хавфсизлиги: Глобал ва миллий муаммолар” мавзусида IV халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

 

Йирик илмий форум Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланди. 16 октябрь глобал ҳамжамиятни озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш ва дунёдаги очликни йўқ қилиш учун биргаликда ишлашга ва барча учун яхшироқ, барқарор келажакни яратишга чақиради.

 

Ажуманда Германия, Қозоғистон, Покистон, Россия, АҚШ ва Тожикистондан 30 нафар соҳа вакиллари, шунингдек, 240 дан ортиқ маҳаллий мутахассис ва олимлар иштирок этди. Иштирокчилар томонидан қизғин муҳокамалар билан кечган маърузалар ва тақдимотлар қилинди, кўплаб қизиқарли ғоя ва фикрлар билдирилди, ёрқин фактлар ва илмий изланишларнинг янги натижалари тақдим этилди.

 

Жумладан, Вашингтон университети профессори Томас Лампкин (АҚШ) “Иқлим ўзгариши ва агроэкотизимларнинг маҳсулдорлиги” мавзусида, Қаид-и Азам Университети профессори Муҳаммад Зафар (Покистон) “Ёввойи меваларнинг парҳез бирикмаларини таҳлил қилиш ва уларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарорлигига қўшган ҳиссаси” мавзусида маъруза қилди. Ўз навбатида, Санкт-Петербург биотехнология ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш Олий мактаби директори Юлия Базарнова (Россия) “Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги янги таълим технологиялари” ҳақида гапирди.

 

Конференция “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон ва жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Концепциясини амалга оширишнинг муҳим масалалари ва муаммолари”, “Ноқулай минтақаларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланишнинг устувор йўналишлари”, “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда замонавий био- ва агротехнологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти”, “Овқатланиш соҳасидаги замонавий тадқиқотлар” ва “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси” каби йўналишларда иш олиб борди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди | Zamon.uz