Ўзбекистон

ССВ чиройли қомат учун дори ичаётганларни огоҳлантирди

Маълум бўлишича, стероид препаратлар сабаб кўплаб ёшлар хавфли касалликка чалинмоқда.

ССВ чиройли қомат учун дори ичаётганларни огоҳлантирди

 

Сўнгги пайтларда шифохоналарга инфаркт, инсульт, томирларда тромблар ҳосил бўлиши каби хавфли хасталиклар билан мурожаат қилаётган ёки оғир аҳволда олиб келинаётган фуқаролар орасида ёш, жисмонан бақувват, тоғни урса талқон қиладиган қадди-қоматга эга беморлар ҳам учрамоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

 

Ўрганишлар давомида аниқланишича, ушбу беморлар тана мушаклари массаси ва қувватини ошириш мақсадида бодибилдинг, культуризм, фитнес каби спорт турлари билан шуғулланиш давомида кукун, таблетка ва инъекция шаклидаги турли биологик фаол, хусусан, протеинли қўшимчалардан мунтазам фойдаланиб келган. 

 

Ҳатто улар орасида ҳафтасига бир-икки маротаба турли кўринишдаги препаратларни тизимли равишда қўллаганлар ҳам учраб туради. Оқибатда қондаги гемоглобин, эритроцит, тромбоцитлар миқдори ўзгариб, қон қуюқлашиши юзага келган. Сўнгра томирларда тромблар ҳосил бўлиши ҳисобига юқоридаги сингари хавфли асоратлар пайдо бўлган. 

 

Таҳлилларга кўра, фойдаланилаётган бу сингари стероид препаратлар ва анаболик комплексларнинг аксарияти тегишли давлат рўйхатидан ўтмаган ва тиббиёт ходимлари назоратисиз қабул қилинган.

 

“Ёшларимиз спорт билан шуғулланаёнгани, албатта, қувонарли ҳолат. Аммо уни соғлик учун зиён етказадиган машғулотга айлантириб қўймаслигимиз керак. 

 

Афсуски, бугун айрим ёшларимиз билак ва мушакларим янаям бақувват, қоматим келишган бўлсин, деб, мутахассислар билан маслаҳатлашмай, палапартиш, назоратсиз турли зарарли воситалар, оқсил ва гормонларни қабул қилаётгани жуда ачинарли. Бу соғлом турмуш тарзига мутлақо тўғри келмайди. Шундай экан, ёшлар, ота-оналар ва жамият фаоллари, соғлом турмуш тарғиботчилари, тиббиёт ходимларини бу борада янада хушёр ва эътиборли бўлишга чақирамиз. 

 

Бақувват билак ва мушаклар, чиройли қомат учун соғлом ва ўктам йигитларимизнинг ўз ҳаётини хавф остида қолдиришига ҳеч биримиз бефарқ бўлмаслигимиз шарт.

 

Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, айниқса, тиббиётнинг бирламчи бўғини ходимлари, оилавий шифокор ва ҳамшираларнинг тарғибот ва профилактика дастурларидан ана шу масалалар янада қатъий ўрин олиши чораларини кўрамиз. 

 

Қолаверса, тегишли давлат рўйхатидан ўтмай реализация қилинаётган юқоридаги сингари препаратлар савдоси тегишли давлат органлари томонидан қатъий назорат остига олиниши ва даволаш стандартида кўзда тутилмаган дори-дармонларнинг ишлатилишига чек қўйиш зарур, деб ҳисоблайман”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ССВ чиройли қомат учун дори ичаётганларни огоҳлантирди | Zamon.uz