Хитой ўз фуқароларини Украинадан кетишга чақирди
Украинадаги элчихона эвакуацияни ташкил этишда ёрдам беради.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди.
Global Times нашрининг ёзишича, ҳозирда Украинада хавфсизлик билан боғлиқ жиддий вазият кузатилмоқда, Хитой ТИВ ва Украинадаги элчихонаси ҳануз мамлакатда бўлиб турган Хитой фуқароларини хавфсизлик чораларини кучайтириш ва эвакуация қилинишга чақирмоқда. Украинадаги элчихона эвакуацияни ташкил этишда ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Киевдаги элчихонаси фуқароларга худди шундай мурожаат билан чиққанди. Шунингдек, Қозоғистон ТИВ Киевдаги элчихонасини эвакуация қилишга рухсат берган ва қозоғистонликларга Украина ҳудудини тарк этишни тавсия қилган.








