"Энг семиз айиқ" танлови ғолиби аниқланди
Иштирокчилар ўртача 400 килограммгача тош босади.

Аляскада Fat Bear Week танлови якунланди.
Қишки уйқуга тайёрланаётган айиқлар ҳозир балиқхўрлик билан банд, семизлик танловида қатнашишаётганини ўзлари ҳам билмайди.
Бу йилги танловда 747-рақамли Отис лақабли айиқ ғолиб бўлди. У дунёдаги энг катта айиқ. Бошқа турдошлари ўртача 270-400 килограмм тош босади, у эса 635 кило оғирликка эга.







