Ўзбекистон

Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Улардан биринчиси Олимпия шаҳарчаси бўлди.

Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

 

Бу мажмуа 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказишга мўлжалланган. Шунга мувофиқ, халқаро спорт федерациялари талабларига жавоб берадиган олимпия стадиони, ёпиқ ва очиқ мажмуалар, сув спорти ва эшкак эшиш ҳавзалари, машғулот жойлари қурилиши лойиҳалаштирилган. 

 

Бу галги тақдимотда мазкур йирик лойиҳанинг ташкилий-молиявий жиҳатлари кўриб чиқилди. Мутасаддилар бу борада хорижий компанияларнинг таклифлари, қурилиш материаллари ва спорт жиҳозларини етказиб бериш жадваллари ҳақида ахборот берди.

 

Давлатимиз раҳбари Олимпия шаҳарчасини қуриш билан бирга кейинчалик ундан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

 

"Аввало, ишларни аниқ режали қилиб, мажмуани сифатли қуриш, Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш керак. Яна бир муҳим масала – кейинчалик бу шаҳарчадан қандай фойдаланиш. Шунинг учун мусобақадан сўнг, бу ерни ҳам мураббийлар, ҳам спортчиларни тайёрлайдиган муассасага айлантириш зарур. Маъмурий биноларда Спортни ривожлантириш вазирлиги ва федерацияларни ҳам жойлаштириш мумкин. Шунда бу ерда яхлит спорт муҳити бўлади. Ёшларимиз учун спорт иншоотлари қуриш билан бирга методикани ҳам ривожлантириб бориш керак", – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Тақдимотда Паркент туманида туризмни ривожлантириш лойиҳаси ҳам намойиш қилинди.

 

Бу ҳақда шу йил 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида айтилган эди. Президентимиз вилоятда туризм имкониятлари жуда юқорилигини таъкидлаб, туманларда бундан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

 

Шунга мувофиқ, Зангиота, Чиноз, Оҳангарон, Ангрен, Паркент ва Бўстонлиқ туманларини боғлайдиган “Тошкент вилоятининг олтин ҳалқаси” ташкил этилмоқда. Масалан, Паркент туманида Кумушкон, Заркент ва Сўқоқ қишлоқлари атрофида дам олиш масканлари кўп. Лекин инфратузилма етарли бўлмагани сабабли хизматлар ривожланмаган.

 

Шу боис бу бўйича алоҳида бош режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, Паркентдаги туризм ҳудудига олиб борувчи йўллар яхшиланиб, электр энергияси, ичимлик суви тармоқлари қуввати оширилади. Қаровсиз адирликларга сув чиқарилиб, соя-салқин масканлар кўпайтирилади. Умуман айтганда, инфратузилма давлат томонидан барпо этилиб, туризм учун истиқболли ҳудудлар аукционга қўйилади.

 

Давлатимиз раҳбари бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий лойиҳа эканини таъкидлаб, инфратузилмани қуриш ишларини тизимли олиб бориш учун бошқарув компанияси тузиш таклифини билдирди.

 

Тақдимотда Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким ат-Термизий мақбарасида зиёратчилар учун шароитларни кенгайтириш режалари ҳам кўриб чиқилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди | Zamon.uz