Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев маблағлар сарфланишини назорат қилиш бўйича йиғилиш ўтказди

2023 йилдан давлат объектлари лойиҳалари махсус платформа асосида ишлаб чиқилади.

Шавкат Мирзиёев маблағлар сарфланишини назорат қилиш бўйича йиғилиш ўтказди

 

Бугун, 17 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллалар инфратузилмасига ажратилаётган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 

 

11 октябрь куни маҳаллаларда аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда халқни қувонтирган, одамлар манфаатига қаратилган жуда кўп янгиликлар айтилди.

 

Жумладан, бу йилнинг қолган икки ойида 5 минг 284 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга 2 триллион 700 миллиард сўм ажратилади. Ички йўлларни таъмирлашга маблағлар ҳажми 2,2 баробарга оширилади. “Ташаббусли бюджет” доирасида 1,5 мингта маҳалладаги лойиҳаларга 1 триллион 300 миллиард сўм йўналтирилади. Келгуси йилдан “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун 8 триллион сўм берилади.

 

Йиғилишда бу маблағлардан самарали фойдаланиш ва сарфланишини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

“Келгуси йилдан “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, йўл қурилиши ва бошқа давлат инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширишнинг янги тизимига ўтамиз. Ушбу дастурлар ва харажатлар фақат ва фақат аҳоли овоз берган лойиҳаларга йўналтирилади. Прокурорлар эса ажратилаётган “ҳар бир сўм”нинг ўз ўрнида ишлатилишини таъминлаб, назорат қилиши лозим”, — деди давлат раҳбари.

 

Шу боис, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори давлат дастурлари ижроси юзасидан янги назорат тизимини жорий этиш, талон-торожлик ва қонунбузилишларнинг олдини олиш,  қурилишларни очиқ-ошкора тизим асосида амалга ошириш чоралари тўғрисида ахборот берди.

 

Президент қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштирокини кенгайтириш, объектларни қабул қилиш комиссияларига маҳалла раисларини киритиш бўйича кўрсатма берди.

 

Келгуси йил 1 январдан бошлаб, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган қурилиш объектларига хорижий техник-назорат мутахассислари жалб қилиниши, давлат объектлари бўйича лойиҳа ҳужжатлари “Қурилиш ресурслари классификатори” платформаси асосида ишлаб чиқилиши белгиланди. Бу платформа қурилиш материаллари нархларини ягона тамойил асосида шакллантириш имконини беради.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига лойиҳалар, пудратчилар ва қурилиш ҳақидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев маблағлар сарфланишини назорат қилиш бўйича йиғилиш ўтказди | Zamon.uz