Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича рекорд қўйди
Бугун пойтахтда чанг бўронлари бўлиши кутилмоқда.

17 октябр соат 17:40 ҳолатига, IQAir рейтингида Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлослиги бўйича Деҳлини ҳам ортда қолдириб, дунёда 1-ўринга чиқди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар қилди.
Бугун 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда. Бунга узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси сабаб бўлган.
Шу муносабат билан “Ўзгидромет” қуйидаги тавсияларни берди:
—имкони борича уйдан чиқмаслик;
—кўчада албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш;
—нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш;
—тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида ҳўл сочиқларни ёйиб қўйиш.








