Ўзбекистон

Тошкентда юк машинаси автобусга урилиб, “боши” узилиб кетди

ЙҲХБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Тошкентда юк машинаси автобусга урилиб, “боши” узилиб кетди

 

Бугун, 17 октябрь Тошкент шаҳринин Миробод туманида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса соат 13.30 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида юз берган. 1991 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги “МАN” русумли тиркамали юк машинаси Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, тормоз тизимида носозлик пайдо бўлиши натижасида ҳайдовчи транспорт ҳодисасини тўхтатолмай қолган. Шундан сўнг у олдинда шу йўналишда харакатланиб келиб, Фарғона йўли кўчаси “HAVAS” супер маркет биноси қаршисидаги “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойи”да светафорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган “МАN” русумли автобуснинг орқа чап қисмига келиб урилган. Оқибатда “МАN” юк автомашинасининг кабина қисми маҳкамланган жойидан узилиб, ерга тушиш натижасида сирпаниб бориб, светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Нексия-3 автомашинасига шикаст етказган.

 

Ҳодиса натижасида тан жарохат олганлар йўқ.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда юк машинаси автобусга урилиб, “боши” узилиб кетди | Zamon.uz