Ейскда қулаган Су-34 ҳалокатига нима сабаб бўлган?
Россия Тергов қўмитаси дастлабки маълумотларни очиқлади.

Ейскда қулаган Су-34 ҳалокатига техник носозлик асосий сабаб бўлган. бу ҳақда РФ тергов қўмитаси маълум қилди.
“Ҳозирги вақтда тергов қулашнинг асосий сабаби сифатида техник носозликни кўрсатмоқда. Россия Тергов қўмитаси бош ҳарбий тергов бошқармаси РФ ЖКнинг 351 моддаси бўйича суриштирувларни давом эттирмоқда”, – дейилади қўмита хабарида.
Бундан ташқари, самолёт учувчилари ва аэродром ходимлари тергов қилинаётгани айтилган.
Маълумот ўрнида: Россиянинг Ейск шаҳрида Су-34 ҳарбий самолёти тураржой биносига қулади. 17 октябрь куни Су-34 бомбардимончи самолёти Краснодар ўлкасидаги Ейск шаҳрига қулади. Расмийлар самолёт ўқув парвозидан кейин ҳалокатга учраганини айтмоқда. Учувчилар ўз вақтида катапульта тугмасини босган. Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳатланган.







