“Hyundai” Россия бозорини тарк этмоқчи
Компания бунинг сабабини маълум қилди.

Жанубий Кореянинг “Hyundai Motor” автомобил ишлаб чиқарувчиси Россиядаги заводини сотишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳолда у мамлакатдаги фаолиятини бутунлай тўхтатади.
Жанубий Кореядаги компания раҳбариятига тақдим этилган ҳисоботда Россияда ишлашнинг келажакдаги истиқболлари, хусусан, қийин молиявий муҳит таҳлил қилинган.
Россиядаги заводда йилига 200 мингга яқин автомобил ишлаб чиқарилади. Бу унинг жаҳон ишлаб чиқариш қувватининг тахминан 4 фоизини ташкил қилади. Россиядаги кўплаб заводлар юқори технологияли ускуналар етишмаслиги туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатишга ва ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур бўлди. Шу сабаб март ойида Санкт-Петербургдаги “Hyundai” заводи ишни тўхтатган эди.








