Қишда аёллар ва болалар электр таъминотисиз қоладиган бўлди- Урсула фон дер Ляйен
Еврокомиссия Россияни террорчиликда айблади

Еврокомиссия Россиянинг Украина электр станциялари ва инфратузилмаларига ҳужумини жиноят деб атади.
“Россиянинг Украинадаги электр станциялари ва бошқа инфратузилмаларига ракета зарбалари ва дрон ҳужумлари ҳарбий жиноятларга тенг террор актидир. Кеча биз яна Россиянинг фуқаролик инфратузилмасига мақсадли ҳужумларига гувоҳ бўлдик. Булар уруш жиноятларидир. "Қиш келиши билан эркаклар, аёллар, болаларни сув, электр ва иссиқлик таъминотидан узиш - бу соф террор ҳаракати. Ва буни шундай аташ керак”, — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия қўшинлари 10 октябрдан бери Украинадаги электр станцияларининг 30 фоизини вайрон қилганини, бу эса бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида катта узилишларга сабаб бўлганини айтган эди.







