Қозоғистон Россияни тарк этган Toyota’ни “оғдириб” олмоқчи
Республика бош вазири бу бўйича маълумот берди.

Қозоғистон Россияни тарк этган 56 компания билан музокара ўтказмоқда. Остона уларни ўз ҳудудига жойлаштирмоқчи.
Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, жами 300 компанияни мамлакат ҳудудига жалб қилиш режалаштирилган. Улар орасида Honeywell, inDriver, Fortescue, Marubeni каби фирмалар бор.
Бундан ташқари, Toyota билан ишлаб чиқаришни Қозоғистонга релокация қилиш бўйича музокаралар давом этаётгани очиқланган.
Украинадаги ҳарбий можаро ортидан Россия бозорини кўплаб машҳур Ғарб брендлари тарк этди.
Аввалроқ Қозоғистон Ғарб брендларини ўз бозорига жалб қилиш бўйича ишларни амалга ошираётгани тўғрисида хабар берилганди.







