Қозоғистонда руслар оқими камайди
Мамлакатга ҳар куни қанча руслар келиши ва кетиши очиқланди.

"Қозоғистонда Россиядан кириб келаётганлар сони камайди",- деди мамлакат ички ишлар вазири Марат Ахметжанов.
"Биз аввалги даражага етдик: Россиядан келаётганлар сони кетаётганлардан камроқ. Кунига 8-9 минг россиялик келади, 10-11 минг Россия Федерацияси фуқаролари кетади. Вазият нормал ҳолатга қайтган”,- дейди вазир.
Россия Федерациясида қисман сафарбарлик бошланганидан бери Қозоғистонга келаётган руслар оқими кўпайди. 21 сентябрдан 4 октябргача бўлган даврда республикага 200 мингдан ортиқ Россия фуқаролари кирди, 147 минг нафари чиқиб кетди.







