Ўзбекистон

Фарғонада ҳомиладор аёлнинг ўлими юзасидан қўшимча маълумот берилди

Аввалроқ унинг шифокорлар айби билан вафот этгани айтилганди.

Фарғонада ҳомиладор аёлнинг ўлими юзасидан қўшимча маълумот берилди

 

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги тиббиёт бирлашмасида аёл вафот этди ва унинг ҳомиласи нобуд бўлди. Бу ҳақда “Renessans” телеканалининг “Ovoza” информасион дастурида хабар қилинди.  

 

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 30 август куни марҳума Ю.Р. иккинчи туғруқдан сўнг ҳомилани она қорнидаги ўлими, ҳомилани олиб ташлаш бўйича ўтказилган кесарча-кесиш амалиётидан сўнг бачадон қон кетиши, бачадон ва уни ортиқлари билан олиб ташлаш гистоектомия-релапоратомия амалиётидан кейинги ҳолат ташхиси билан Бешариқ тумани Тиббиёт бирлашмасидан Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Марказий шифохонасига ўтказилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 8 сентябр куни аёл шифохонада вафот этган.

 

Ю.Р.нинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган суд тиббий экспертизаси, РСТЕИАМ Фарғона филиалининг комиссион суд-тиббий экспертиза хулосалари ва терговга қадар текширув давомида тўпланган бошқа далилларга асосланиб, унинг ўлими холатида бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли 08 октябр куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

 

“Вилоят прокуратураси томонидан қарорнинг қонунийлиги ўрганилганда, уни бекор қилиш учун асослар топилмади”, — дейилади хабарда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.