Қаршида ХТБ мансабдорлари бюджет пулларини “ухлатди”
Ҳолат бўйича прокуратура маълумот берди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида халқ таълими бўлими мансабдор шахслари жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етқазилган моддий зарар қопланганлиги ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланган.
“Тергов ҳаракатлари давомида тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Тергов ҳаракатларининг бориши назоратга олинган”, — дейилади хабарда.








