Жаҳон

“Шимолий оқим”ни таъмирлашнинг имкони борми?

Газ ўтказгичлари ўтган ойда портлаганди.

“Шимолий оқим”ни таъмирлашнинг имкони борми?

 

 Сентябрь охирида портлаган “Шимолий оқим” газ қувурларини бир неча ойда таъмирлаш мумкин. Бу ҳақда Даниянинг COWI муҳандислик компаниясининг бош мутахассиси Стен Уссинг маълум қилди.

 

Эксперт 80 метр чуқурликда олинган ўтказгичларнинг суратини ўрганиб шундай хулоса берди. Қувурлар анча чуқурда жойлашгани учун улар зангламаслиги, сабаби бу ерда кислород концентрацияси пастлиги қайд этилган.

 

Уссинг қувурни сув юзасига чиқариш ва уни металл билан ямашни таклиф қилган. Бунинг учун бир неча ой керак бўлиши таъкидланган.

 

 26 сентябрь “Шимолий оқим” ўтказгичларида катта миқдорда газ сизиб чиқиши аниқланди. Европа давлатлари ҳодисада Москвани айблаган. Ўз навбатида Россия томони ҳам ўтказгичларда теракт бўлганини ва унинг ортида АҚШ турганини таъкидлаган.

 

Ҳозирда газ ўтказгичлари орқали Евроиттифоққа ёқилғи экспорти деярли тўхтаган.

 

Аввалроқ “Шимолий оқим”лардаги портлаш кучи маълум қилинганди.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Шимолий оқим”ни таъмирлашнинг имкони борми? | Zamon.uz