Ўзбекистон

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз 5 йилга қамалди

Ҳолат юзасидан шаҳар суди баёнот берди.

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз 5 йилга қамалди

 

Ижтимоий тармоқда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 18 ёшли қиз 4 йил-у 3 ойга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар суди расмий баёнот берди.

 

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 18 августдаги ҳукмига кўра, 2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Дилафруз Жумаева Жиноят кодексининг 155-2-моддаси (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 18 октябрдаги ажримига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 18 августдаги ҳукми ўзгартирилиб, Д. Жумаеванинг айбловидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди чиқарилиб, ушбу модда билан ва 59-моддаси тартибида тайинланган жазо бекор қилинган. Д. Жумаевага Жиноят кодексининг 244-2-моддаси 1-қисми билан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилиб, мазкур кодекснинг 155-2-моддаси 1-қисми билан, ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаб, 4 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

 

“Эндигина 18 ёшга тўлган Д. Жумаевага нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганлиги ғоятда ачинарли. Ижтимоий тармоқларда Д. Жумаеванинг “олий ўқув юртига ўқишга кирганлиги, прокурор ҳам унга енгиллик сўрагани” кенг муҳокама қилинмоқда. Бироқ, шуни унутмаслик лозимки, хоҳ талаба бўлсин, хоҳ ёши улуғ шахс бўлсин, қонун барчага баробар, жиноятга эса жазо муқаррар. Ўз навбатида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган кўплаб юртдошларимиз айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганига ҳам норозилик билдирганлар. Албатта, бундай куюнчаклик, шу юрт фарзанди — Д. Жумаеванинг тақдирига бефарқ бўлмаслик таҳсинга сазовор ҳолат”, — дейилади хабарда.

 

Д. Жумаева террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш мақсадида яқинларидан хуфёна тарзда жомадон харид қилган. Унга кийим-кечакларини жойлаштириб, 2022 йил 15 мартда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга эришган. Уларни ўз танишининг уйида яширин равишда сақлаб келган. 2022 йил 26 март куни соат 11.00 да “Ўзбекистон-Туркия-Сурия” йўналиши орқали Сурияга бориб, террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш мақсадида ҳаракат қилаётганида фош этилган ва процессуал тартибда ушланган. Суд Д. Жумаевани очиқда қолдириш орқали қайта тарбиялаш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.

 

Д. Жумаеванинг жиноят содир этишдаги айби тергов ва биринчи босқич суди жараёнларида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатмалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, уяли телефон аппаратларини текшириш учун олиб қўйиш ва кўздан кечириш баённомалари, А4 форматидаги 12 дона қоғоз варағига жойлаштирилган матнли ёзишмалар, суд-техник экспертизасининг хулосалари ва унга илова қилинган DVD+R дисклар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертларининг судга оид диншунослик экспертизасининг хулосалари ҳамда жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини тўлиқ топган.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар суди томонидан чиқарилган ажримдан норози тарафлар жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларда Олий судга кассация тартибида шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақли.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз 5 йилга қамалди | Zamon.uz