Ашхободда "Тошкент" боғи очилди
Боғда ўзингизни худди Тошкентда юргандек ҳис этишингиз учун барча муҳит яратилган.

Ашхободда «Тошкент» боғини барпо этиш тўғрисида Туркманистоннинг собиқ Президенти, Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилинг 17 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазизи Комилов билан учрашуви чоғида маълум қилганди.

«Тошкент» истироҳат боғи Ашхобод шаҳрининг тарихий марказида — собиқ «Гунеш» боғи ўрнида, Махтумқули шоҳ кўчаси бўйлаб жойлашган. Бу жой ўта кўркам, гавжум ва яшил майдонларга бой. Унинг ҳудудида Вазирлар Маҳкамаси, цирк ва драма театри бинолари жойлашган.


Боғни қуриш учун Туркманистон бюджетидан 21 миллион 150 минг манат (6,43 миллион доллар) ажратилди. Тахминан 28,6 минг метрквадрат майдонда яшил майдонлар, гулзорлар ва йўлаклардан иборат ландшафт барпо этилди, Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларининг миниатюра нусхалари бўлган 20 дан ортиқ объектлар барпо этилди.

Бу ерда пойтахтимиздаги «Мустақиллик» майдони, Олой бозори, Тошкент телеминораси ва яна кўплаб ўзбекона макет ва декорацияларни учратасиз.


Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони ҳам берилди.








