Термизда собиқ ҳокимнинг кирдикорлари фош бўлди
Ҳолат бўйича прокуратура муълумот берди.

Сурxондарё вилоятининг Термиз шаҳар собиқ ҳокими ва бир қанча мансабдорлар қамоққа олинди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Қайд этилишича, Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йил 24 сентябр куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.







