Наманганда мактаб ходими ўқувчининг отасини калтаклади
Дўппосланган 33 ёшли эркак далага ташлаб кетилган.

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 10 сентябрь куни 33 ёшли эркак Ёшлар етакчиси ва унинг укаси томонидан томонидан калтакланиб, далага ташлаб кетилди, дея хабар бермоқда “Effect.uz” нашри.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Янгиқўрғон туманидаги 65-мактабда Ёшлар етакчиси бўлиб ишлайдиган С.Қ. 4-“Б” синфдаги ўқувчиларни дарс пайтида шовқин кўтарганлиги учун 2012 йил 14 январда туғилган Муборак Тўлқиновага ва бошқа ўқувчиларга баланд овозда танбеҳ бериб, уларни койиган. Тўлқинова шу куни отаси Одилхон Исмоиловга мактабда бўлган воқеа ҳақида гапириб берган.
Қизига бўлган қўпол муносабатга ойдинлик киритиш учун Исмоилов ёшлар етакчисини қидириб мактабга борган, бироқ ўша куни С.Қ. мактабда бўлмаган. Ёшлар етакчисини мактабдан топа олмаган қизнинг отаси 10 сентябрь куни соат Ёшлар етакчисига қўнғироқ қилиб, кўришиб олишни таклиф қилган.
Шундан сўнг Одилхон Исмоилов ва С.Қ. “Қораполвон” МФЙ ҳудудидаги шахсий дала майдонига яқинроқ жойда учрашишган. У жойда ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида С.Қ. ва укаси С.М. маҳалладоши Одилхон Исмоиловни уриб-тепиб, унга жиддий тан жароҳати етказишган. С.Қ. қўлидаги тош билан Одилхон Исмоиловни кўз билан қулоқни ўртасига урган.
Бемор Одилхон Исмоилов 10 сентябрь куни оғир қўшма шикастланиш, буруннинг ёпиқ шикастланиши, бош миянинг чайқалиши, танада кўплаб йиртилган-шилинган юзларидаги жароҳатлар ташхиси ва бир қатор оғир даражалар билан Янгиқўрғон туманидаги ТТБнинг Травматология бўлимига ётқизилган ва ўн кун давомида даволанган.
“Бундай жиноятларни жазосиз қолдириш мумкин эмас. ИИВ ушбу масалани ўз назоратига олиши керак. Наманган шаҳри ИИБ раҳбари ва унинг ходимлари мазкур ҳолат устидан хизмат текшируви ўтказиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши, айбдорларни орқасида ким турса ҳам, ким бўлишидан қатъий назар, айбдорлар жазоланиши зарур”, — дейди мурожаатчи.








