Жаҳон

Деновда ҳамшира қизи олдида калтакланди

Ҳолат бўйича ССВ маълумот берди.

Деновда ҳамшира қизи олдида калтакланди

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамширанинг фарзанди олдида ваҳшийларча калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Денов туман сил касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ва мазкур даволаш муассасаси физиотерапия бўлими ҳамшираси С.Т.нинг шахсий адовати сабаб жорий йил 18 октябрь куни эрталаб соат 10:00 лар атрофида зиддиятли ҳолат юзага келган. Ушбу ҳолатга С.Т.нинг яқинлари ҳам аралашиб, шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказган. 

 

Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларни содир этган ҳамширалар вақтинча ишдан четлаштирилган. Шу билан бирга калтакланган ҳамшира қизининг руҳий ҳолати ва соғлиғи мутахассислар назоратига олинган.

 

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат  юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Деновда ҳамшира қизи олдида калтакланди | Zamon.uz