Путин менга қарши бормаган бўларди—Трамп
Собиқ Президент Украина–Россия можароси ҳақида фикр билдирди.

АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп агар Оқ уй раҳбари сифатида қолганида Украина можаросига йўл қўймаган бўлишини айтди. У шундай баёнот билан АҚШнинг Техас штатида ўтказилган митингда нутқ сўзлади.
“Энди эса можаро натижасида назарий жиҳатдан юз минглаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин. Агар мен Президент бўлганимда, ҳатто миллион йилдан кейин ҳам бундай бўлмаган бўларди”, — деди у.
Трампнинг таъкидлашича, агар у президент бўлганида, нефть нархи ҳам паст бўларди.








