Ўзбекистон

Рақамлар ҳужжатларда бор, лекин амалда эса...

Ишли ва ёлғизқўл оналар учун энг тинч ва хавфсиз жой — боғча. Аммо сўнгги пайтларда мактабгача таълим ташкилотларида кузатилаётган овқатдан заҳарланиш ҳолатлари ҳар қандай ота-онани безовта қилиши табиий.

Рақамлар ҳужжатларда бор, лекин амалда эса...

 

Яна боғчада болалар овқатдан заҳарланди

 

Аввалроқ Навоий вилоятида 10, Тошкент вилоятида 6, Қаршида 50 нафар бола боғчада оммавий заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кеча эса Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим массасасининг 20 нафардан ортиқ тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилгани айтилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 21 октябрь куни тумандаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ тарбияланувчиларида тана ҳарорати кўтарилиши билан Повулғон оилавий шифокор пунктига мурожаат бўлган.

 

Суриштирув давомида маълум бўлишича, мазкур боғчада 20 октябрь куни байрами ўтказилиб, тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмали стол дастурхони қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, узум, ҳурмо, олма, банан, тарвуз ҳамда турли қандолатлар билан безатилган. Болажонлар эса ушбу егуликлардан тартибсиз равишда истеъмол қилган. (Тадбир қилмасанг тадбир қил деб эзишади, тадбир ўтказсанг эса бирор муаммо чиқса айбдорга айланасан).

 

21 октябрь куни оилавий шифокор пунктига бўлган мурожаат асосида 8 нафар бемор туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Дастлабки текширувлар натижасига кўра, уларда овқатдан заҳарланиш белгилари кузатилмаган. Тегишли симтоматик даво муолажаларидан сўнг улардан 5 нафарига уйга жавоб берилган.

 

Шунингдек, шифохонага ётқизилган боғча тарбияланувчиларидан олинган тиббий таҳлил намуналари лабораторияга юборилган. Ҳолат юзасидан мутахассислар томонидан текширув-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

Ҳозирда болалар саломатлигини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги назоратига олган. Аммо мазкур ҳодиса юзасидан МТВнинг телеграм каналида ҳеч қандай расмий муносабат берилмади. 


6 ойда 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди

 

Овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бораётгани — долзарб муаммо. Айниқса, эртамиз эгалари бундан кўп азият чекмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ветеринария қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 176 нафар фуқаролар жабрланган, улардан 52 нафарини болалар ташкил этган. 

 

Хўш, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари ишлаяптими? Жойларда, айниқса, таълим муассасаларида умумий овқатланиш қоидаларига амал қилиняптими?Озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етказиб бериш тизими қандай йўлга қўйилган? Таълим масканларида болалар истеъмол қилаётган маҳсулотларга нега эътибор суст?  Бу каби муаммоларга ечим топиш асосий вазифа ҳисобланади. Аммо саволларга аниқ жавоб йўқ. Муаммо кўтарилади: мутасаддилар «ўрганяпмиз» дея униси бунга, буниси унга ташлайди, эртаси куни тармоқда бошқа мавзу трендга чиқади. Эскиси эса унутилиб кетаверади. 

 

Сўнгги пайтларда болалар ўртасида ҳам турли касалликлар авж олмоқда. Аслида, бу ҳам сифатсиз, носоғлом овқатланиш натижасида юзага келади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, соғлом овқатланишнинг 12 та принципи мавжуд. Тан олайлик, бизнинг мутахассисларимиз, айнан таълим муассасаларидаги тиббиёт ходимлари, ошпазларнинг аксарияти, афсуски, бу борада умуман тушунчага эга эмас. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, аҳолига тушунтириш, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар ҳам қониқарсиз. Рақамлар ҳужжатларда бор, лекин амалда эса...


Баҳринисо Мадумарова

 

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"