Самарқанд яна бир муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилади
У 27-28 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси тадбирлари Самарқандда ўтказилади. Бу ҳақда Парламентлараро Ассамблея кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
“МДҲ Парламентлараро Ассамблея сессияси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади. Тадбирда Парламентлараро Ассамблеяга аъзо давлатлар парламенти раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, олимлар ва экспертлар иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Тадбирлар 27-28 октябрь кунлари ўтказилади. Жумладан, 27 октябрда Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология, сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича комиссиялар йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, шу куни МДҲ Ёшлар парламентлари аъзолари ҳам учрашади.
Парламентлараро Ассамблеянинг 54-ялпи мажлиси эса 28 октябрда бўлади.







