Конгрессменлар Байден маъмуриятини Россия билан музокара ўтказишга чақирди
Улар Москвага қарши санкцияларни юмшатишни таклиф қилган.

Бир гуруҳ конгрессмен- демократлар Байден маъмуриятини Украина бўйича Россия билан тўғридан-тўғри музокараларни кўриб чиқишга чақирди.
Демократик партиянинг чап қанотига мансуб Вакиллар палатасининг 30 нафар аъзоси президент Жо Байденга очиқ хат ёзиб, уни “сулҳни тўхтатиш учун реал асос” излаб, Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш имкониятидан бош тортмасликка чақирди.
Улар можарони тугатиш учун рағбат сифатида АҚШ Россияга санкцияларни юмшатишни таклиф қилиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Вакиллар палатасига ноябрда ўтказиладиган оралиқ сайловлада республикачилар палатада кўпчиликни қўлга киритса, Украинани қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратишда анча эҳтиёткор бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.







