Песков Польшанинг чегарада девор қуриш ғоясини "аҳмоқона" деб атади
Шу билан бирга, у Россия бунга тўсқинлик қила олмаслигини айтди.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Польша ва Россиянинг Калининград вилояти чегараларида девор қуриш ғояси аҳмоқона эканлигини тарих исботлайди, чунки ўн йилликлар давомида барча деворлар қулаб тушади.
"Тарих ҳар сафар деворлар қуриш бўйича қарорларнинг аҳмоқоналигини тасдиқлайди. Чунки йиллар ёки ўн йиллар давомида барча деворлар қулаб тушади", - деди Песков Полша расмийларининг Польша ва Калининград чегарасида девор қуриш таклифини изоҳлаб.
Польша мигрантлар оқимининг олдини олиш учун чегарада девор қуриш ниятида.
Шу билан бирга, Песков Россия бундай қарорларнинг амалга оширилишига аралаша олмаслигини таъкидлади.







