Ўзбекистон

Хоразмда “замҳоким” пора билан қўлга тушди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Хоразмда “замҳоким” пора билан қўлга тушди

 

Урганч туманида ҳоким ўринбосари ва унинг шериги бўлган мутахассис ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан х тезкор тадбир ўтказилган. Унда вилоят “Чорванасл” марказининг Урганч тумани етакчи мутахассиси Т.М. фуқаро Н.нинг фермер хўжалигига тегишли 50 гектар ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариб олиб, кейинчалик унинг номига янги фермер хўжалиги ташкил этиб, ушбу ер майдонини қайта расмийлаштириб бериш эвазига 80 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 60 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.   

 

Т.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Урганч тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.А. фуқаро Н.номига фермер хўжалиги ташкил қилиш ва ер майдони ажратиб бериш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ўз хонадонида мутахассис Т.М.дан 43 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Хоразмда “замҳоким” пора билан қўлга тушди | Zamon.uz