Ўзбекистон

“Аҳолини дори билан эмас, профилактика билан соғломлаштириш зарур”

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникани бориб кўрди.

“Аҳолини дори билан эмас, профилактика билан соғломлаштириш зарур”

 

 

Бугун, 26 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 22-оилавий поликлиникани бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Уч қаватли ушбу замонавий муассаса 19 та маҳалладаги 56 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Бунинг учун болалар бўлими, физиотерапия бўлими, кундузги стационар, мутахассислик хоналари ва лабораторияларда зарур шароит яратилган. Шу йил 18 мартдаги “очиқ мулоқот”да берилган топшириққа кўра, бу поликлиникага ҳам замонавий физиотерапия ускуналари келтириб ўрнатилган.

 

Шунингдек, бепул тарқатиладиган дорилар хонаси, шифокор қабулидан олдинги кўрик хонаси ташкил этилган. 65 нафар шифокор ва кўплаб ҳамширалар беморлар дардига дармон бўлаётир.

 

Давлат раҳбари поликлиникадаги шароитларни кўздан кечирди, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.

 

“Тиббиёт – ёшу қари ҳаммага дахлдор энг катта давлат хизмати. Шунинг учун бу соҳага доимий эътибор қаратиб келяпмиз. Бирламчи бўғинни “пастга тушириш”га ҳаракат қиляпмиз. Албатта, ўзгариш бор: янги шифохоналар очиляпти, поликлиникалар жиҳозланяпти. Лекин ҳали етиб борилмаган хонадонлар ҳам бор. Малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш, бунда эҳтиёжманд инсонларга алоҳида ёндашиш керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Мулоқотда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, касалликларнинг олдини олиш масалалари ҳақида сўз борди.

 

“Кўп ҳолларда касалликни инсоннинг ўзи келтириб чиқаради: кам ҳаракат бўлади, тўғри овқатланмайди, соғлиғига қарамайди. Буни бирламчи бўғин кенг тушунтириши керак. Аҳолини дори билан эмас, профилактика билан соғломлаштириш зарур. Одамларнинг ўз соғлиғига эътиборини кучайтириш, скрининг текширувларини мунтазам ўтказиб бориш керак”, - деди давлат раҳбари.

 

Шу ерда сайёр текширувларда фойдаланиладиган махсус транспортлар ҳам кўздан кечирилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Аҳолини дори билан эмас, профилактика билан соғломлаштириш зарур” | Zamon.uz