Шарл Мишель Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Шунингдек, Европа кенгаши президенти Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

27 октябрь куни Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишелнинг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
"2022-йил 27 октябрь куни Европа кенгаши президенти Шарл Мишель Қозоғистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастурида томонларни қизиқтирган масалалар бўйича икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган", - дейилади хабарда.
27 октябрь куни кечаси Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикасига келиши кутилмоқда.
28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.
Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.







