Турк дипломатияси тобора фаоллашмоқда
Анқара Россия ва Германия энергия вазирлари музокараларини ташкил этмоқчи

Туркия Россия ва Германия энергетика вазирлари учрашувини ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда Истанбул иқтисодий саммитининг ижрочи директори Абдуллоҳ Дегер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу музокаралар 8-9 декабр кунлари, саммит доирасида ўтказилиши мумкин. Ушбу халқаро тадбирга кўплаб давлат вакиллари таклиф қилинган. Унда 2 минг киши иштирок этади.
“Биз низолашаётган давлат ва ташкилотларни бирлаштиришимиз мумкин. Германия ва Россия энергетика вазирларини учраштиришни истаймиз. Бу Туркия ва Истанбул иқтисодий саммити учун катта ютуқ бўлади. Мен уларга ушбу таклифни жўнатганман”, – деган Дегер.
Украинада ҳарбий низо бошлангач, Туркия турли давлатлар ўртасидаги асосий музокаралар майдонига айланди.







