Жаҳон

Япония Ўзбекистон билан рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Кеча Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми ўтказилди.

Япония Ўзбекистон билан рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқчи

 

25 октябрь куни Япониянинг етакчи компаниялари билан шериклик алоқаларини ривожлантиришнинг самарали механизми бўлган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталарининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, асосий вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, Япония томонидан Иточу корпорацияси маслаҳатчиси, Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раисининг вазифасини бажарувчиси Тсуёши Нишитани, Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири ўринбосари Хирохиде Хираи, япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) раиси ва катта ижрочи директори Нобухико Сасаки, шунингдек, 70 нафар Япониянинг етакчи компания ва ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

 

Кун тартиби доирасида ўзаро савдо масалалари муҳокама қилинди. 2022-йилнинг тўққиз ойида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди. Икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

 

Сармоявий ва саноат кооперациясини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда Япония капитали иштирокидаги корхоналар сони беш баробар кўпайиб, 55 тага етди. Жорий йилда 14 та қўшма корхона ташкил этилди. Учрашув иштирокчилари фармацевтика, тоғ-кон саноати, машинасозлик, кимё ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича қўшма ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

 

Япониянинг энг яхши кибер, био- ва нанотехнологияларини узатишни ҳисобга олган ҳолда ИТ ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик йўналиши алоҳида кўриб чиқилди. Япония томони Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини 70 фоизга етказиш ва 2026-йил охиригача дастурий маҳсулотлар экспортини ўн баробар оширишни таъминлаш бўйича режаларга кўмаклашиш ниятини билдирди.

 

Тадбир доирасида бизнес-форум ҳам бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар B2B ва B2G учрашувларини ўтказди.

 

Учрашув якунлари бўйича Якуний баённома ва тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Япония Ўзбекистон билан рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқчи | Zamon.uz