Бухорода талаба заҳарланди
Вилоят прокуратураси тафсилотларни очиқлади.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро муҳандислик-технология институтида суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, институт талабаси Т.М. меъёридан ортиқ қон босимини тушурувчи дори воситаларини истеъмол қилганлиги сабабли заҳарланиб, 26 октябрь куни шифохонага ётқизилган. Беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда у шифохонада даволанмоқда.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Институт ва бошқа маъсул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








