CNN: АҚШ разведкаси раҳбари Киевга борган
У Владимир Зеленский билан музокара ўтказгани айтилмоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс октябрь бошида Киевга ташриф буюрган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Разведка раҳбари Владимир Зеленский ва бошқа расмийлар билан учрашган.
“У АҚШнинг Украинани Россияга қарши курашида қўллаб-қувватлашини, хусусан, тўхтовсиз разведка маълумотларини алмашилишини тасдиқлади”, – деган телеканал манбаларидан бири.
Бернс Россия томонидан ядро зарбалари берилиши мумкинлиги тўғрисидаги хавотирлар кучайган пайтда Украинага келгани алоҳида қайд этилган.
Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ғарб давлатларидаги қатор ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилганди.






