Ўзбекистон

1 ноябрдан фуқаролар махсус планшетлар орқали рўйхатга олинади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

1 ноябрдан фуқаролар махсус планшетлар орқали рўйхатга олинади

 

Кеча, 27 сентябрь куни “Ўзбекистан Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канадида хабар берилди.

 

Қарорга кўра, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилади.

 

Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

 

Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

 

Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб 15 кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қуйидагиларга мурожаат қилиши мумкин:

 

—Қулай манзилдаги профилактика инспекторларига; 


—Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига;


—Давлат хизматлари марказларига;


—Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га. 

 

Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

1 ноябрдан фуқаролар махсус планшетлар орқали рўйхатга олинади | Zamon.uz